суббота, 18 апреля 2026 г.

МЕН НИМА ҚИЛАЙ?

 



Саид Фаик Абасияник

Кеча кечки овқат дастурхонида еган таомим менга тўрт юз етмиш қурушга тушганини ҳисоблаганимда қўрқиб кетдим. Ёзувчиликни касб-у кор деб ҳисоблаганим учун бошқа иш билан шуғуланмайман, деб аҳд қилгандим. Ҳозир ҳафтада икки лира шу мухбирликдан пул топаман. Келгусида, эҳтимол бошқа газеталарга ҳам ёзиб, тирикчилигимни кўриб кетаверарман. Бир умр ёш муҳаррир бўлиб қолмасам керак, ахир! Газеталарга бир ярим лирага ҳикоя, адлия репортажлари ёзиб бердим. Кичикроқ бўлса ҳам ижарага берилган кўчмас мулким бор, аввалги замонда она-бола бизга етарди, энди арзимас пулга айлганди. Яна бир неча йил чидайман. Ким нима деса десин! Фақат ёзувчилик билан тирикчилик қилиш қарорини ҳеч ким миямдан суғириб ташлай олмайди. Ойда қирқ беш лира гонарарга бир газетага боғланиб қолиш мумкин эмас. Ўқитувчилик қилолмайман. Ўзим бирор нарсани билмайман, бошқаларга ўргатсам. Қолаверса, болалар бошимга чиқиб олади.

Бундан уч йил аввал тижорат билан шуғулланмоқчи бўлдим. Раҳматли отам бир ҳамкор топди. Зотан у кишининг ўзи мисли кўрилмаган имло хатолари билан тўла, кўзга ёш келтирувчи хат ёзиб мурожаат қилганди. Бу киши отамнинг эски дўстларидан бири эди. Хатида: “Бирга ишладик. У кезларда мен анча ёш эдим. Бироз ўзимни йўқотиб қўйдим. Лекин юзим ёруғи. Еган бўлсам ўз пулимни едим. Маҳдум бейнинг  катта ўғли ўзига бир тижоратхона очмоқчи деб эшитдим. Шаъним билан ишлаб, тижоратда обрў-эътиборини қайта тиклашга рухсат беришингизни ўтинаман. Кеча бир туш кўрдим. Тушимда Пайғамбар алайҳиссалом сизнинг ёрдамингиз билан ривожланиб кетишимизни башорат қилдилар…”

Тўғриси жуда ҳазин мактуб эди. Кўзларимга ёш келди. Отам савдогар бўлса ҳам мендан кўра таъсирчан эдилар. У киши ҳам йиғлади. Эркак бояқиш келди. Чечак касаллиги туфайли юзи чўтир, паст бўлйли, кўзлари оловдай чақноқ, қўли ишга моҳир одам эди. Бирга дўкон ижарага олдик. Фирмамизни барқарорлаштирдик. Сармояни падаримиз қўйдилар. Ишни бошладик. У кезларда ҳали уруш ғала-ғовури бўлмагани учун эллик халта фасол ловиясини октябрда олдик, декабрда сотмоқчи эдик. Бу орада тухум, картошка олиб сотардик. Мен идорадек бир жойда ўтирардим. Ҳамкорим ташқарида кети узилмаган, аксарияти, йўқсил, яҳудий кийимли одамлар билан савдолашиб юрарди. Тухумларни ажратадиган аппаратимиз бор эди. Чироқ ёнар, ичи тўқ, очиқ сариқ, қовунранги, қора ранглар кўринар, ажратардик. Юқоридаги хоналарда эллик халта фасол ловиямиз бор эди. Нима бўлса ҳам мен янги иш бошлаганимиз учун кечкуқурнлари барвақт қочиб қолардим. У киши ҳам:

    Бора қол,- дерди.- Ҳали ёшсан, ўрганасан. Сени кўп чарчатиб қўйгим йқ. Ҳозир ёшсан, боласан. Кейин мен қарийман, сен ишлайсан.

Бу қандай иш эди? Нима қилардик? Ўша кунларни сув ҳовури ичида элас-элас эслайман. Егулик шамоли тўлган омборимизда нима қилаётганимизни тушунолмадим. Фасол ловиялар юқори хоналарда эди.

    Фасол ловияларнинг нархи кўтарилдими?- дея сўрадим.

    Қайда?- деди у.- Ўн оқча ҳам ўйнамади.

Бир куни юқори қаватдаги ҳожатхонага бориш учун зинапоялардан чиққандим. Оёғимга бир нарса  ўралашиб, фасол ловияси халталарининг устига тушдим. Ғалати овоз чиқаришди. Қўлим билан уриб кўрдим. Бу овозни танийман. Яна уриб кўрдим. Ана холос, булар ёнғоқ-ку?! Паситга тушиб:

    Али бей, юқорида ёнғоқ борми?- деб сўрадим.

    Ҳа,- деди.- Омборга биров қўйганди.  Бир-икки халта…

Кечки пайт буни отамга гапириб бердим. Эртаси куни келдик, дўкон берк экан. Калит топиб очдик. Халталарнинг ҳаммаси ёнғоқ тўла эди.

— Аҳмоқ!- деди отам менга.- Бу нусха фасол ловияларнинг ҳаммасини сотибди. Ўрнига бошқаларнинг ёнғоғини солиб, омборга қўйибди. Сен ҳали ухла!

Ўшандан кейин одамни бошқа кўрмадик. Яна туман ичида эслайманки, ўша атрофда одамлар жуда қўрқинчли эди. Кўзлари ғалати эди. Эрталабдан пайдо бўлишарди. Қандай қилиб бировни алдаб, чув туришни ўйлаб, ҳаммоллар ва халталар бор кўчаларда айланиб юришарди. Бутун дарди бир жойга мол йиғиш эди. Ҳамма гап бировни қафасга қўйиш эди. Замона яхши эди, лекин шу уйғун замондаям улар ноўнғай замонлар учун пиширар, худди айни фурсатини кутиб туришарди. Юқоридаги ҳикоямнинг қаҳрамонлари билан тўла минг бир чорсую бозорда минг бир фирибгарга чув тушмасликнинг иложи йўқ. Чув тушган киши эса бирор қўшнисининг ғаразига, ёхуд бир ҳамкорликка ёки бўлмасам бир ўйинга қурбон кетган бўлади.

Бу ғалати, қўрқинчли кўчаларни, катта тош омборли, Византиядан қолган антиқа даҳлизли баққол дўконларини, шопмўйлов, ёғли, семиз гавдали, фақат уйини, ўғли, вақтичоғлиги, қизининг сарпосини ўйлайдиган одамларнинг ислоҳ бўлиши мумкин эмас. Улар фасол ловияси халталарини кўз олдимизда бошқаларнинг ёнғоқ халталари билан алмаштирадию бир куни ўртадан ғойиб бўлади. Мен ҳафтада икки лирага газеталарга мақола, ҳикоя ёзишда давом этганим сари улар шу ишида давом этади.

Эртадан бошлаб ёзмайман. Бироз пулим бор. Булғурми, гуручми, ёки нўхат бўладими олиб омборда сақлаб қўяман. Бошқа чора йўқ. Давлат ташкилотида ишлайдиган бир дўстим бор. Қайси куни учратиб қолдим. Ярашиқли, топ-тоза кийимлар, қайсидир хориж дўконидан олинган ўн ярим лиралик бўйинбоғ, олтмиш беш лиралик пойбазал кийиб олган!

    Бу нимаси?- дедим ҳайратланиб.

    Ишдан бўшадим, тижорат билан шуғулланаман,- дейди.

Дўстимиз ҳали соддалиги, бағрикенглигини асраб қолган. Сирларининг ярмини ошкор килди:

    Нима қилайин?- деди.- Нима қилайин? Худо хайрингни берсин, гапир, ўлайми? Олти юз лира топдим, бугун етти юз лирам бор.

Айтинг, мен нима қилай? Ёзишни, шу тариқа уруш тугаганидан кейин яхши кутубхона очишни ўйлаётгандим. Фақат ўзига, дидига ишонган одамларим воситасида китоблар чиқаришни хоҳлардим. Асло ёмон китоб нашр қилмасликни ҳаётимнинг шарти қилгандим. Бўлмайди. Бу к етишда отамдан мерос қолган бир-икки нарсаниям битираман. Нима қилай? Булғур олсаммикан? Византиядан қолган Истанбул балиқбозорининг юқорисидаги катта бинолардан бирини тепасигача тўлдириб, ичига бир курт қоровул қўйсаммикан? Нима дейсиз?

 Умида Адизова таржимаси

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

САРГУЗАШТ

  Ўрхон Камол Пароход тирбанд эди. Дим, бўғиқ, уйқу келтирадиган жазирама ўт пуркайди. Уёқ-буёққа қараб пастда бир кишилик жой топиб, секи...